«Саратов авиалиниялари» компаниясининг Москвадан Орскка йўл олган Ан-148 йўловчи самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда фавқулодда хизматлардаги манба маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
«Самолёт Аргуново қишлоғига қулагани тахмин қилинмоқда. Экипаж аъзолари ва йўловчиларда тирик қолиш имконияти бўлмаган», — деди манба.
Ан-148 «Домодедово» аэропортидан парвоз қилганидан сўнг радарлардан йўқолди. Экипаж алоқага чиқмай қўйди.
Ҳаво кемаси бортида 71 киши — 65 йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзоси бўлган.
Гувоҳлар ҳам самолёт Москва вилоятининг Раменский туманига қулагани ҳақида хабар берди.
Изоҳ (0)