Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Суриянинг Африн туманидаги операцияда сутка давомида ҳалок бўлган турк ҳарбий хизматчилари сони 11 кишига етди. Бу ҳақда 10 февраль, шанба куни Туркия қуролли кучлари бош штаби маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».

Фото: Sputnik

Фото: Sputnik

«10 февраль куни ‘Зайтун новдаси’ операцияси чоғида яна 4 нафар жанговар дўстимиз ҳалок бўлди, 2 киши яраланди. Курд тузилмалари ва ИШИДнинг 13 аъзоси йўқ қилинди», — дейилади бош штаб хабарида.

Бундан олдин бош штаб Афринда 7 нафар турк ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлгани, жумладан, 2 нафар ҳарбий Сурия билан чегарада вертолёт қулашида ҳалок бўлгани билдирилганди.

Шу тариқа Афринда операция бошланганидан бери ҳалок бўлган турк ҳарбийлари сони 30 кишига етди, 70 дан ортиғи яраланди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Глобал инфляция ўзининг энг юқори даражасига етган — Financial Times
Маданият
Мусиқий чартларни «портлатган» альбом, 4-фарзандини кутаётган оила ва 3 марта турмушга чиққан Бритни Спирс: 2022 йилда Голливуд юлдузлари ҳаётида содир бўлган қуво...
Дунё
Глобал электрон тижорат бозори 2022 йилда 5,8 трлн долларга етиши кутилмоқда