АҚШнинг Огайо штатида икки полициячи хизмат вазифасини ўташ чоғида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Уэстервилль шаҳри муниципалитети маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Дастлаб муниципалитет бир киши ҳалок бўлганини билдирганди.
«Чуқур қайғу билан иккинчи зобит ҳам ҳалок бўлганини маълум қиламиз», — дейилади кейинги хабарда.
Fox телеканалига кўра, телефон қўнғироғидан сўнг воқеа жойига келган полиция ва эркак ўртасида отишма юз берган.
Гумонланувчи яраланган ва ҳибсга олинган. Бошқа тафсилотлар ҳозирча келтирилмади.
https://youtu.be/9Q_w6mvr1J4
Изоҳ (0)