Суриянинг Африн туманидаги операцияда сутка давомида ҳалок бўлган турк ҳарбий хизматчилари сони 11 кишига етди. Бу ҳақда 10 февраль, шанба куни Туркия қуролли кучлари бош штаби маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».
«10 февраль куни ‘Зайтун новдаси’ операцияси чоғида яна 4 нафар жанговар дўстимиз ҳалок бўлди, 2 киши яраланди. Курд тузилмалари ва ИШИДнинг 13 аъзоси йўқ қилинди», — дейилади бош штаб хабарида.
Бундан олдин бош штаб Афринда 7 нафар турк ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлгани, жумладан, 2 нафар ҳарбий Сурия билан чегарада вертолёт қулашида ҳалок бўлгани билдирилганди.
Шу тариқа Афринда операция бошланганидан бери ҳалок бўлган турк ҳарбийлари сони 30 кишига етди, 70 дан ортиғи яраланди.
Изоҳ (0)