Чеченистон президенти Рамзан Қодиров криптовалюта ривожланишини кузатиш мақсадида биткоин сотиб олишга қарор қилди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Бироқ у биткоинга инвестиция киритиш таваккал иш эканлиги ҳамда криптовалюта соҳасида фирибгарлик ҳолатлари урчигани туфайли катта даромадни йўқотиш хавфи борлигини ҳам таъкидлаб ўтди.
Қодировнинг фикрича, криптовалюта қонунчилик назоратига олиниши керак, бироқ тақиқланмаслиги зарур.
«Асосийси, фуқароларни молиявий пирамида ва бошқа фирибгарлик тузилмаларидан ҳимоя қилиш», — дейди у.
Изоҳ (0)