Туркиянинг Қаҳраманмараш вилоятида 10 февраль, шанба куни юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди, яна саккиз киши турли даражада тан жароҳати олди.
«РИА Новости» хабарига кўра, микроавтобус йўлда юк машинаси билан тўқнашиб кетган. Ҳодиса жойига тез ёрдам машиналари ва ўт ўчирувчилар етиб келган.
Daily Sabah нашри маълумотларига кўра, қурбонлар сони тўққиз кишидан кам эмас. Вилоят прокурори ҳодиса юзасидан текширув ишларини бошлагани хабар қилинмоқда.
Изоҳ (0)