Тошкент марказида, Бешёғоч даҳаси яқинида Humo Arena кўп тармоқли муз саройини қуриш ишлари давом этмоқда. Facebook’даги Humo Arena саҳифасида сарой қурилишининг 2017 йил бошидан то жорий йилнинг февралигача бўлган жараёни акс этган видео эълон қилинди.
«MyDay» нашрининг хабар беришича, муз, спорт, концерт ва расмий ареналарга осонлик билан ўзгартирилиши мумкин бўлган кўп функционал муз саройининг умумий майдони 9 гектарни ташкил этади.
https://www.facebook.com/Arenahumo/videos/332650087237892/
Қурилиш ишлари жорий йилнинг охирида якунланиши режалаштирилмоқда. Компания вакилларининг сўзларига кўра, мажмуанинг асосий муз аренасида 12 500 та томошабин ўрни бўлади, қўшимчасида 300 та ўрин, шунингдек, 200 та автомобиль сиғимига эга автотураргоҳ ҳамда болалар учун тематик парк ва бир нечта ресторан қурилади.
Бундан ташқари, мажмуа 9 баллик ер силкинишларига дош бера оладиган қилиб қурилади.
Изоҳ (0)