Унда Италия ипак ассоциацияси раҳбари Стефана Витали раҳбарлигида кўплаб тадбиркор, инвесторларлар, молиявий институтлар, ОПЕC, UNIDO, FAO вакиллари ҳам қатнашиши кутилмоқда.
Саноат паркини ташкил этиш жараёнида «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси БМТнинг бир қатор ташкилотлари билан ҳамкорликда Ўзбекистонда тажриба лойиҳаларини амалга оширишни режалаштирмоқда. Улар келгусида Туркманистон, Тожикистон каби қўшни давлатларга ҳам тадбиқ этилади.
Таъкидлаш жоизки, ҳозирга қадар соҳада Хитой, Вьетнам каби 40 дан ортиқ давлат вакиллари билан ҳамкорликда қўшма корхоналар ташкил этилганди. Энди Италия, Франция, Германия каби давлатлар билан ҳамкорлик босқичи бошланади.
Изоҳ (0)