Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бўлими томонидан Жиззах шаҳар Сангзор маҳалласида фуқаро Р.Дга тегишли оилавий корхонада электр энергиясидан ғайриқонуний фойдаланишга чек қўйилди, деб хабар беради ЎзА.
2014 йил 19 февралда давлат рўйхатидан ўтган ушбу оилавий корхона электр таъминоти идораси билан шартнома тузмасдан 29 миллион 478 минг сўмликдан зиёд электр энергиясини ноқонуний истеъмол қилгани аниқланди.
Қонунни бузган тадбиркорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноий иш очилиб, етказилган зарар тергов давомида тўлиқ ундирилди.
Изоҳ (0)