Ўзбекистонда жорий йил 20 октябрда оммавий диктант тадбири ўтказилади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Давлат дастурига асосан режалаштирилаётган мазкур тадбир корхона, муассаса ва ташкилотларда бўлиб ўтади.
Оммавий диктант тадбирини ўтказишдан мақсад саводхонликни ошириш, маданий ҳаётнинг барча соҳаларида ўзбек тилининг ролини кучайтиришдан иборат эканлиги билдирилмоқда.
Ўз саводхонлик даражасини аниқламоқчи бўлган ўзбекистонликлар мазкур тадбирда ихтиёрий равишда қатнашиши мумкин.
Изоҳ (0)