Жиззах вилояти Фориш тумани ҳокими Абдували Мустанов аҳоли, айниқса ёшлар билан ўтказган учрашувларда иштирокчиларга китоб совға қилишни анъанага айлантирди, деб ёзади ЎзА.
Январь ойида ўтказилган шундай учрашувларда иштирокчиларга ҳоким ўз дастхати билан 3 мингта китоб совға қилди.
«Совға учун китобларни ҳокимнинг ўзи шахсан танлайди. Совға қилинган китоблар орасида Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Тўра Сулаймон, Муҳаммад Юсуф, Ҳалима Худойбердиева, Эрнест Хемингуэй, Пауло Коэльо каби ўзбек ва жаҳон мумтоз адабиёти ҳамда замонавий миллий ва хорижий ижодкорлар асарлари бор», — дейилади хабарда.
Ҳозиргача ҳокимнинг китоб совғасига 16 миллион сўм сарфланди. Ҳоким ҳар бир қишлоқ, маҳаллада китобхонликни йўлга қўйиш мақсадида барча фуқаролар йиғини қошида кутубхона ташкил этишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)