6 февраль куни Беларусь қутқарувчиларининг ўзбекистонлик ҳамкасблари ФВВ Фуқаролик ҳимояси университети «Қайта тайёрлов ва малака ошириш институти» филиали ва ФВВ лицейига ташриф буюрди. Бу ҳақда Беларусь Республикаси ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистонлик меҳмонлар институт тарихи ва ўқув-машғулот базаси, шунингдек, ФВВнинг ноёб полигони билан танишди. Полигонда нафақат Беларусь, балки бошқа давлатлар вакиллари ҳам амалий тажриба ва кўникмалар олади.
Бундан ташқари, делегация ФВВ лицейига ташриф буюриб, ўқув муассасаси фаолияти билан танишди.
Изоҳ (0)