• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Краудфандинг – жамоа бўлиб молиялаштириш – бизнесга инвестиция киритишнинг янги кўриниши сифатида

    Бизнес соҳасида ғояни амалиётга тадбиқ қилишда тажриба, маҳорат, интилиш билан бир қаторда молиялаштириш асосий масалалардан бири ҳисобланади. Ривожланган мамлакатларда молиялаштиришда одатий кредит, устав капиталга пул киритиш, грант, акцияларни сотиш, ҳосилавий молиявий инструментлардан фойдаланиш сингари одатий усуллардан ташқари бошқа турли воситалар ҳам амалда ўйлаб топилган. Бугун биз шулардан бири бўлган краудфандинг ҳақида тўхталамиз.

    Фото: «Noobpreneur.com»

    Фото: «Noobpreneur.com»

    Краудфандинг (халқ молиялаштриши, ингл. crowd funding, crowd — «омма», funding — «молиялаштириш») — инсонлар (донорлар)нинг жамоа бўлиб бирлашуви бўлиб, улар беғараз мақсадда ўз маблағлари ва турли ресурсларини бирор бир лойиҳа ёки мақсадни амалга оширмоқчи бўлган ташкилот ёхуд инсонга сарфлашлари ҳисобланади. Одатда краудфандинг интернет тармоғида амалга оширилади.

    Жамоавий беғараз молиялаштириш (краудфандинг) Интернетда тобора машҳур бўлиб бормоқда. Ушбу машҳурлик тўлқинини ўз вақтида аниқлаган ҳолда америкалик тадбиркорлар Kickstarter.com лойиҳасини ишга туширишган. Ушбу сайт муаллифларга амалга оширмоқчи бўлган ғоялари учун инвестиция қидириш ва жалб қилиш мақсадида ташкил этилган. Юқоридаги сайт хизматларидан инвестиция қидириш мақсадида тадбиркорлар, ижодий соҳа вакилларидан режиссёрлар, ёзувчилар, мусиқачилар, ўйин ишлаб чиқарувчилар, рассомлар, сценарий муаллифлари бирдай фойланишлари мумкин.

    Kickstarter.com сайтида краудфандингнинг ишлаш тартиби

    Лойиҳанинг ишлаш тартиби жуда оддий. Сайт фойдаланувчиси ўз ғоясини илгари суради ва ёзма равишда изоҳлайди, керакли бўлган маблағни кўрсатади ва маблағни йиғишнинг энг сўнгги муддатини белгилайди. Айрим ҳолларда фойдаланувчи беғараз молиялаштирувчиларга турли мукофотлар таклиф қилиши мумкин, масалан ўз логотипи туширилган футболкаларни совға қилиш.

    Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, барча беғараз ёрдам пуллари яхши мақсадларда йиғилади ва бепул футболка лойиҳани амалга ошириш учун пул тиккан инсонлар олиши мумкин бўлган ягона нарсадир. Ҳар қандай лойиҳа ҳомийси ўзи пул тиккан лойиҳанинг амалга оширилишини кузатиши мумкин, бироқ лойиҳа муаллифи фойдасидан фоиз олишга ҳақли эмас, улуш ёки корхонани ташкил этишдаги акцияларга эгалик қилиш ҳуқуқига ҳам эга эмас.

    Йиғилган пуллар Amazon Payments тизими ёрдамида яратилган махсус ҳисобрақамга йўналтирилади. Ўзига маъқул келган ғояларга пул тикмоқчи бўлган хоҳловчилар пул миқдорини ўзлари мустақил белгилайдилар. Олдиндан белгиланган муддат ниҳоясига етса маблағлар йиғилиши тўхтатилади. Агар белгиланган маблағ тўпланган бўлса, пуллар муаллифнинг ҳисобрақамига ўтказилади.

    Агар белгиланган миқдор тегишли муддатгача йиғилмаган бўлса ҳам пул йиғилиши барибир тўхтатилади ва бекор қилинади. Бу ўз навбатида муаллифларни ўз ғояларини янада тушунарлироқ ва кўпроқ инсонларни жалб қилиш учун қизиқарлироқ қилиб тақдим қилишга ундайди.

    Kickstarter жалб қилинган маблағлардан 5%, Amazon Payments эса ўз навбатида қўшимча 3—5% комиссион ҳақ ушлаб қолишади. Маблағ ва инвестициялар жалб қилиш учун мўлжалланган бошқа кўплаб форумлардан фарқли ўлароқ, Kickstarter лойиҳа ва ишланмаларга нисбатан мулк ҳуқуқига даъво қилишмайди, лекин сиздан олинган интеллектуал мулкни эксклюзив бўлмаган турли мақсадларда  фойдаланиши мумкин. Шунга қарамасдан сайтда амалга оширилган лойиҳалар сақланиб қолади ва барча учун очиқ саналади. Лойиҳани молиялаштириш якунлангандан кейин ҳам сайтга юкланган маълумотлар таҳрир қилиниши ёки ўчирилиши мумкин эмас.

    Kickstarter иштирокчилари сайтни ўз маҳсулотларини сотиш ва синаб кўриш учун майдон сифатида фойдаланишлари мумкин.

    Ҳозирда Kickstarter тизимидан фақат АҚШ фуқаролари фойдаланишлари мумкин. Бироқ шунга ўхшаш тизимни бизнинг мамлакатимизда ҳам яратишда айтарлик чекланишлар йўқ.

    Аслида краудфандинг Ўзбекистон учун ҳам бегона эмас, амалда бу усулдан фойдаланиш ҳолатлари мавжуд. Масалан, бирор бир кишининг соғлиги ёмонлашганда операция ёки даволаниш учун зарур бўлган пулни тўплаш керак бўлса интернет ижтимоий тармоқларида ва турли сайтларда ёрдам сўраб пластик карта рақамларини қолдирган ҳолда мурожаат этиш ҳолатлари мавжуд. Бу ҳам краудфандингнинг бир кўриниши.

    Бироқ краудфандингни иқтисодий ва ижтимоий соҳаларни ривожлантириш ва янгилик киритиш бўйича қилинадиган лойиҳалардаги ғояларни молиялаштиришга йўналтириш жуда муҳим саналади. Шундай ғоялар борки, улар мавсумий ёки бир марталик характерга эга, яратувчисига моддий манфаат олиб келмайди, бироқ жамиятга жуда катта фойда бериши мумкин. Айнан шу лойиҳаларни молиялаштиришда краудфандингнинг ўрни беқиёсдир. Бироқ бунда лойиҳани амалга оширувчи маблағ келиб тушадиган ташкилот ёки инсоннинг нақадар ишончли ва мақсадли ҳаракат қилиши масаласи асосий ўринга кўтарилади. Уларнинг фаолияти шаффоф ва кузатувчилар учун очиқ бўлиши лозим. Шундагина краудфандингдан самара юқори бўлади.

    Ўзбекистонда бу борада келгусида кичик лойиҳаларни молиялаштириш учун краудфандинг йўлидан фойдаланган ҳолда маблағ жалб қилиш имкониятлари очилиши мумкин. Чунки инновацион иқтисодиётнинг шиддат билан ривожланиши учун ўз вақтида молиялаштириш манбалари етарли бўлиши талаб этилади. Ўйлаймизки, ушбу йўналиш тез орада бизнинг жамиятда ҳам ўз ўрнини топади.

    Тангишов Мансур, молиячи эксперт

    07.02.2018, 11:14   Изоҳ (0)   17200
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Қарши» аэропорти «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК таркибидан чиқарилади

    07.02.2018, 09:31

    «Ўзбекистон ҳаво йўллари» самолётларида қўнғироқлар, SMS ва интернет имкониятлари жорий қилинади

    07.02.2018, 09:24

    Фарғона вилоятида йўқолиб қолган қизча ўлик ҳолда топилди

    07.02.2018, 09:03

    Ўзбекистонда 2017 йили сувдан фойдаланиш қоидаларини бузган шахслардан 600 млн сўмдан ортиқ жарима ундирилди

    07.02.2018, 08:58

    Навоий шаҳрида Алишер Навоий ижодий меросига бағишланган халқаро конференция ўтказилди

    07.02.2018, 08:42

    Тошкент ИИББга Яшнабоддаги мактаб-интернатда жойлаштирилган бомба ҳақида хабар берилди

    07.02.2018, 08:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украина Австралиядан Абрамс танкларининг дастлабки партиясини олди

    Дунё | 20 июл, 12:40

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво ҳарорати қанчага кўтарилиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 20 июл, 12:10

    Россияда Мудофаа вазирлигининг юқори мартабали расмийси 6 йилга қамалди

    Дунё | 20 июл, 11:40

    Навоийни зарарли тутун қоплади (видео)

    Ўзбекистон | 20 июл, 11:10

    Дастин Порье фаолиятидаги сўнгги жангида Макс Ҳоллоуэйга ютқазди

    UFC | 20 июл, 10:30

    Саудия Арабистонининг “уйқудаги шаҳзода”си вафот этди

    Дунё | 20 июл, 10:30

    Месси пенальтисиз урилган голлар сони бўйича Роналдудан ўзиб кетди

    Футбол | 20 июл, 10:04

    Олександр Усик Даниэль Дюбоани бешинчи раундда нокаутга учратди

    Бокс | 20 июл, 09:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.