Ўзбекистонда ишлатиладиган сувнинг 90 фоизи аграр соҳа ҳиссасига тўғри келади. Бу ҳақда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «Халқ сўзи».
Кейинги йилларда экинларни суғоришда инновацион технологиялардан фойдаланиш, тежамкор усулларни қўллаш, шунингдек, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш чора-тадбирлари кўриляпти. Натижада йиллик фойдаланилаётган сувнинг умумий миқдори ўтган асрнинг 80 йилларига нисбатан 20 фоиз камайтирилишига эришилди.
Бироқ, ҳудудларда сув ресурсларидан самарасиз ва ва мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари ҳамон учраб турибди. 2017 йил давомида ирригация тизимларидан сув олиш қоидаларини бузиш, сувни хўжасизларча ишлатиш, унинг ҳисобини юритиш қоидаларига амал қилмасликка оид 2684 та ҳолат аниқланди.
Сув ва сувдан фойдаланиш борасидаги қонун-қоидаларни бузган шахслардан 603,4 миллион сўм жарима ундирилди.
Изоҳ (0)