Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Вашингтон ракета-ядро дастурини тўхтатиш мақсадида Пхеньянга нисбатан кескин иқтисодий санкцияларнинг янги пакетини тайёрламоқда. Бу ҳақда 7 февраль, чоршанба куни АҚШ вице-президенти Майкл Пенс Япония бош вазири Синдзо Абэ билан музокаралар якунига кўра маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».

Фото: AP

Фото: AP

«АҚШ яқин вақт ичида КХДРга нисбатан энг кескин ва агрессив иқтисодий санкциялар сериясини эълон қилади. У ядро қуроли ва баллистик ракеталар ишлаб чиқиш бўйича дастурларидан воз кечгунга қадар уни яккалаб қўйишда давом этамиз», — деди Пенс.

У Вашингтон ва унинг иттифоқдошлари, жумладан, Токио Корея яриморолини ядровий қуролсизлантиришга эришиш учун Шимолий Кореяга максимал босим ўтказишда давом этишини таъкидлади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди