Россия президенти Владимир Путин 6 йил давомида, 2011—2016 йиллар мобайнида жами 38,5 миллион рубль даромад олган. Бу ҳақдаги маълумотларни Марказий сайлов комиссияси эълон қилди, дея хабар беради «РБК».
Президентлик маоши, банклардаги жамғармалар ва ҳарбий пенсия мазкур даромадларнинг манбаи бўлди.
Путин МСКга Санкт-Петербургда унга қарашли 77 квадрат метр майдонга эга квартира ва 18 квадрат метрли гараж борлигини билдирди.
Унга тегишли қимматли қоғозлар ва транспорт воситалари рўйхати ўзгармади: «Санкт-Петербург» банкининг 230 дона акцияси, ўтган асрнинг 60 йилларига мансуб икки ГАЗ М21, 2009 йилда чиқарилган ВАЗ 2121 ва «Скиф» тиркамаси.
Путин томонидан декларация қилинган ҳисоб рақамлари сони 10 тадан 13 тага етди. Улардаги умумий қолдиқ суммаси 5,7 миллиондан 13,8 миллион рублгача кўпайди.
Изоҳ (0)