Тайванда Black Hawk вертолёти қулаши оқибатида 6 киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Вертолёт 5 февраль, душанба куни кечки пайт тиббий ёрдам кўрсатиш ва беморни эвакуация қилиш учун учун Тайдун шаҳридан Ланюй оролига йўл олганди. Ортга қайтишда у билан алоқа йўқолди, вертолёт радарлардан ғойиб бўлди.
Кейинчалик ҳаво кемаси номаълум сабабларга кўра сувга қўлагани аниқланди.
Унинг бортида икки учувчи, механик, шифокор, бемор ва унга ҳамроҳлик қилаётган шахс бор эди. Ҳозирда қидирув-қутқарув операцияси ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)