Жанубий Корея ҳукумати КХДР Пхёнчхандаги Олимпиада ўйинларининг очилиш маросимига Олий халқ йиғини (парламент) раиси Ким Ён Нам бошчилигидаги делегацияни юбораётганидан мамнун. Бу ҳақда президент маъмуриятининг расмий вакили Ким Ий Гём маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«Мазкур қадам Пхеньян Кореялараро муносабатларни яхшилашга ва Олимпиада ўйинлари муваффақиятли ўтиши учун чин дилдан ҳаракат қилаётганини билдиради», — деб таъкидлади Ким Ий Гём.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин КХДР расмий раҳбари Ким Ён Нам билан учрашиши ҳақида хабар берилганди.
Шунингдек, Kyodo агенлигининг маълумотларига кўра, делегация таркибидан КХДР раҳбари Ким Чен Инга яқин бўлган сиёсатчилар ҳам ўрин олиши мумкин. Бу эса шубҳасиз икки мамлакат ўртасида алоқаларни яхшилашга хизмат қилади.
Изоҳ (0)