Самарқанд шаҳридаги Биринчи Президент Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилган майдонда вилоят умумтаълим мактабларининг Ёшлар иттифоқи ва «Камалак» сардорларига кўкрак нишонлари топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Тадбир аввалида Биринчи Президент ҳайкали пойига гул қўйилиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.
Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси ўринбосари О. Тожиев ва вилоят кенгаши раиси Р. Қобилов ўқувчи-ёшларни ташкилотга аъзоликка қабул қилингани билан табриклади.
Тадбирда ҳар бир туман ва шаҳардан 18 нафардан ўқувчи-ёшга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва «Камалак» сардорлиги кўкрак нишони топширилди.
Изоҳ (0)