27 январь куни Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида MyDay медиа-ресурси томонидан таъсис этилган Meal & Drinks Choice Award иккинчи ресторанлар мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда маросим ташкилотчилари «Дарё»га маълум қилди.
Танловда жами 250 та маскан иштирок этиб, уларга умумий ҳисобда 37000 дан ортиқ овоз берилган.
Ҳакамлар ҳайъати томонидан бир нечта номинациялар бўйича қатор ресторан ва кафе эгаларига мукофотлар топширилди. Пойтахтдаги Nobile ресторани «Энг яхши маскан» номинациясида ғолиб бўлиб, гран-прини қўлга киритди.
Шунингдек, маросимда йилнинг энг яхши ошпази, официанти ва ресторан бошқарувчиси ҳам аниқланди.
Изоҳ (0)