Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида мамлакатда олиб борилаётган илмий изланишлар ва эришилаётган натижалар, келгусидаги режаларга бағишланган семинар бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Семинарда Соғлиқни сақлаш вазирлиги таклифи билан Ўзбекистонга келган америкалик мутахассис Лия Винсент қатнашиб, соҳадаги янгиликлар, техник ривожланишнинг инсон саломатлигини асрашдаги ўрнига доир мавзуларда мутахассисларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.
Семинар иши таълим, илмий фикр алмашиш, нашр этишга амалий қадам, техник мақолаларни ёзиш каби шуъбаларга бўлинган ҳолда давом этди.
Қўшма Штатлардаги биотиббий таълим, миллий соғлиқни сақлаш институтлари ва илмий алмашинув имкониятлари, нашр этиш учун илмий рисолаларга қўйиладиган талаблар ва бошқа йўналишлар бўйича фикр алмашилди.
Изоҳ (0)