«Ҳайъат Таҳрир аш-Шом» (олдинги «Жабҳат ан-Нусра») террорчи гуруҳи Сурияда Россиянинг Су-25 самолёти уриб туширилгани учун жавобгарликни зиммасига олди. Бу ҳақда Reuters маълум қилди, деб хабар беради «Газета.ru».
Ўз навбатида, Россия самолёт уриб туширилган Идлиб вилоятидаги ракета йўлланган ҳудудга берган зарба оқибатида гуруҳнинг 30 нафар жангариси ўлдирилди.
Эслатиб ўтамиз, Россия штурмчи самолёти Идлиб вилоятида 3 февраль, шанба куни уриб туширилди. Учувчи катапульта қилишга улгурди, бироқ кейинчалик террорчилар билан жангда ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)