Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф АҚШ ядровий доктринасининг янги версиясини танқид остига олиб, у инсоният ҳалокатига қўйилган қадам бўлиши мумкинлигини қайд этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«АҚШнинг ядровий доктринаси ядро қуролини тарқатмаслик ҳақидаги шартномага зид равишда унга кучли қарамликни намойиш этади. Бу эса инсониятни ҳалокатга етаклайди. Қиёмат куни соатлари 1953 йилдаги ҳолатдан жуда хавфли вазиятда эканлигидан ажабланмайман. Кенг қамровли ҳамкорликдаги ҳаракатлар режасини бузишдаги Трампнинг қайсарлиги ҳам ўша хавфли эҳтиётсизликдан келиб чиқади», — деб ёзди вазир ўзининг Twitter’даги саҳифасида.
Зариф айтаётган рамзий соатлар илк марта 1947 йилда Bulletin of Atomic Scientists журнали муқовасида пайдо бўлган эди. 26 январь куни дунёдаги ядро қуроли билан боғлиқ вазият кескинлашгани учун соат 23:58 ни кўрсатган эди. Бу эса «ядровий қиёматга 2 дақиқа қолди» деган маънони англатади. Бундай ҳолат 1953 йилда кузатилган бўлиб, ўшанда атомчи олимлар АҚШ томонидан 1952 йилда водород бомбаси синовдан ўтказилганида ҳодисага шундай муносабат билдирган эди.
АҚШнинг янгиланган ядровий доктринаси 2 февраль куни эълон қилинди.
Изоҳ (0)