4 февраль, якшанба куни Қирғизистон ҳудудида 4,2 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Қозоғистон таълим ва фан вазирлиги сейсмология экспедицияси маълум қилди, деб хабар беради «Известия».
«Зилзила эпимаркази Олмаотадан 586 километр жануби-ғарбда, Қирғизистон ҳудудида бўлган. Ер ости силкиниши ўчоғи 5 километр чуқурликда жойлашган», — дейилади экспедиция хабарида.
Жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида хабар берилмади.
Маълумот учун, Қирғизистонда бундан олдин 3,5 баллгача бўлган бир йўла 3 зилзила рўй берганди.
Изоҳ (0)