Су-25 самолёти уриб туширилган ҳудудга берилган зарба натижасида 30 нафар жангари ўлдирилди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги маълум қилди, дея хабар берди «ТАСС».
«Идлиб вилоятидаги ‘Жабҳат ан-Нусра’ террорчи гуруҳи назоратидаги Су-25 самолётига қарата зенит ракетаси учирилган ҳудудга юқори аниқликдаги қурол билан зарба берилди. Бунинг натижасида 30 дан ортиқ жангари ўлдирилди», —дейилади вазирлик хабарида.
Ҳозирда Россия Туркия томони билан биргаликда ҳалок бўлган учувчининг жасадини қайтаришга ҳаракат қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Россия штурмчи самолёти Идлиб вилоятида 3 февраль, шанба куни уриб туширилди. Учувчи катапульта қилишга улгурди, бироқ кейинчалик террорчилар билан жангда ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)