Покистон шимолида жойлашган Сват округидаги ҳарбий қисмга террорчи-худкуш уюштирган ҳужум оқибатида камида 11 нафар ҳарбий ҳалок бўлди, 13 киши жароҳатланди. Бу ҳақда мамлакат армияси матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
3 нафар ҳарбий воқеа жойида ҳалок бўлди, 7 нафари олинган жароҳатлар туфайли кейинчалик оламдан ўтди. Яна бир ҳарбийнинг ўлими тафсилотлари маълум эмас.
Жангари ҳарбий қисмнинг спорт майдонида портлашни амалга оширди. Ҳодиса юзасидан тергов олиб борилмоқда.
Покистон бош вазири Шоҳид Аббосий қурбонларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди.
Изоҳ (0)