Россия тергов қўмитаси давлатнинг биринчи шахсларига хизмат кўрсатувчи «224-учувчилар отряди» ОАЖ директори собиқ ўринбосари Дмитрий Новицкийга қарши ўта йирик ҳажмдаги фирибгарлик ҳақида иш очди, деб ёзади «РБК».
Москванинг Мешчанский туман суди ҳужжатларига кўра, Новицкий 2017 йилнинг 10 ноябрида ҳибсга олинган. У 2010—2015 йилларда «Рособоронэкспорт» учун юк ташиш нархларини ошириб юборганликда гумонланмоқда.
«Коммерсантъ» манбаларига кўра, тахмин этилаётган зарарнинг ҳажми юзлаб миллион рублдан икки миллиард рублгача бўлиши мумкин.
«224-учувчилар отряди» шу жумладан, Россия президенти кортежи автомобилларини ташиш билан ҳам шуғулланади.
Изоҳ (0)