• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев: Миллий хавфсизлик хизматининг таркибий тузилишини қайта кўриб чиқиш керак

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 31 январь куни Миллий хавфсизлик хизматининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш соҳада амалга оширилган ишлар таҳлили ва Миллий хавфсизлик хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларга бағишланди, деб хабар беради Президент матбуот хизмати.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Йиғилишда Олий Мажлис палаталари раҳбарлари, Президент девони вакиллари, ҳукумат аъзолари, шунингдек, МХХ марказий аппарати ва ҳудудий тузилмаларининг раҳбар ходимлари иштирок этди.

    Йиғилишда алоҳида таъкидландики, ҳамма замонда ҳар қандай давлатнинг энг асосий вазифаларидан бири шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлаш бўлган ва шундай бўлиб қолади.

    Айнан шунинг учун ҳам Ўзбекистонда мустақилликнинг биринчи кунларидан миллий хавфсизлик масалалари мамлакат ички ва ташқи сиёсатининг энг устувор йўналиши этиб белгиланди. Халқаро терроризм, диний экстремизм, одам савдоси, наркотик моддалар ва қурол-яроғ воситаларининг ноқонуний савдоси каби трансмиллий таҳдидлар кучайиб бораётган бугунги кунда ушбу вазифаларга алоҳида эътибор қаратиш янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

    Ўтган даврда Миллий хавфсизлик хизмати Ўзбекистон суверенитетини, мустақиллигини ва ҳудудий яхлитлигини сақлаш ҳамда ҳимоя қилиш ишларига салмоқли ҳисса қўшгани қайд этилди. Бу, айниқса, яқин ва узоқ ён-атрофда рўй берган турли инқирозлар, айрим бузғунчи кучлар томонидан мамлакатдаги тинчлик ва барқарорликни издан чиқаришга уринишлар содир этилган жуда оғир йилларда яққол намоён бўлди.

    Шу билан бирга, йиғилишда Миллий хавфсизлик хизматининг фаолияти холис баҳоланган ҳолда, унинг айрим бўлинмалари ва ҳудудий бошқармалари фаолияти танқид қилинди. Идоралараро ҳамкорлик, тезкор ва қидирув тадбирларини ўтказиш, шунингдек, кадрлар билан ишлаш борасида йўл қўйилаётган камчиликлар аниқ мисоллар билан кўрсатиб ўтилди.

    Давлат раҳбари замон талабларидан келиб чиққан ҳолда, Миллий хавфсизлик хизматининг таркибий тузилишини қайта кўриб чиқиш кераклигини таъкидлади. Махсус хизмат доирасига кирмайдиган вазифалар билан шуғулланадиган, бошқа давлат тузилмалари фаолиятини такрорлайдиган бўлинмаларни тугатиш, айни вақтда миллий хавфсизликнинг устувор йўналишларини таъминлайдиган бўлинмаларни мустаҳкамлаш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

    Ўзбекистон тараққиётининг Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган кенг кўламли вазифалардан келиб чиққан ҳолда, мамлакатнинг барча соҳалари давр талаби асосида тубдан ислоҳ этилаётган янги шароитда Миллий хавфсизлик хизматининг яқин келажакка мўлжалланган устувор вазифалари белгилаб олинди.

    Президент Миллий хавфсизлик хизмати давлатнинг ҳуқуқ-тартибот органларидан бири сифатида ўзининг кундалик фаолиятини мамлакатнинг барча вазирлик ва идоралари учун асосий фаолият мезонига айланган «Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак», деган тамойил асосида ташкил этиши зарурлигини алоҳида таъкидлади.

    Жорий йилда Ўзбекистон Республикасининг «Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги қонуни ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши муҳим аҳамиятга эга. Қонунда МХХнинг асосий функция ва вазифалари белгилаб берилади ва, энг муҳими, унинг қабул қилиниши билан мамлакат ҳуқуқ-тартибот органларининг ваколат доиралари аниқлаштириб олинади.

    Президент МХХ ўқув юртларининг раҳбарлари ва профессор-ўқитувчиларига ёш кадрларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, мамлакат қонунчилиги талабларига оғишмай риоя этиш, турли синовларга чидамли бўлиш, ўз устида мунтазам ишлаш ва профессионал маҳоратини узлуксиз ошириб боришга интилиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратишни қатъий вазифа қилиб қўйди.

    Шунингдек, олдин хабар берилганидек, йиғилишда Президентнинг давлат маслаҳатчиси этиб тайинлангани муносабати билан Миллий хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

    Президент фармонига биноан Республика Бош прокурори лавозимида ишлаб келаётган Ихтиёр Абдуллаев Миллий хавфсизлик хизмати раиси этиб тайинланди.

    Миллий хавфсизлик хизмати ва унинг бўлинмалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш бўйича масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.

    31.01.2018, 20:07   Изоҳ (0)   46150
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ховосда 98 оила янги уйга кўчиб ўтди

    31.01.2018, 19:12

    Тошкент тиббиёт академиясининг 2 талабаси фирибгарлик учун 8 йилга қамалиши мумкин

    31.01.2018, 18:44

    Beeline мобил оператори абонент тўловини ошириш борасидаги режасини бекор қилди

    31.01.2018, 18:31

    «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Дубайга қўшимча рейсларни жорий қилади

    31.01.2018, 17:33

    1 февраль куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қор ёғиши кутилмоқда

    31.01.2018, 17:21

    Самарқандда сотувчи тўловни пластик орқали амалга оширмоқчи бўлган харидордан қўшимча пул талаб қилди

    31.01.2018, 16:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Путин ва Трамп билан уч томонлама учрашув режалаштирилмоқда” — Зеленский 

    Дунё | 12 август, 21:10

    Суперлига. “ОКМК” “Қизилқум” билан дуранг ўйнади, “Навбаҳор” эса “Андижон”дан устун келди

    Спорт | 12 август, 21:05

    “Халқ банки”да ёлланма ходим 9,5 млрд сўм ўғирлагани аниқланди

    Ўзбекистон | 12 август, 20:58

    Исроил Ғазо секторидан чиқиб кетиши шарт — Шимолий Корея ТИВ

    Дунё | 12 август, 20:50

    “Россия Киевни тўрт соатда эгаллай оларди” — Трамп

    Дунё | 12 август, 20:42

    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

    Реклама | 12 август, 18:00

    Мухлислар томонидан ортиқча баҳоланган 7 турк қаҳрамони 

    Кино | 12 август, 20:25

    Кавказдаги “катта ўйин”нинг янги саҳифаси. Зангазур коридори устидаги геосиёсий рақобат

    Дунё | 12 август, 20:12

    Европа Украинага АҚШдан кўра кўпроқ ҳарбий ёрдам берди

    Дунё | 12 август, 19:55

    Нега кўпчилик смартфондан кўра тугмачали телефонни афзал кўрмоқда?

    Лайфстайл | 12 август, 19:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.