Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи 1971 йилда туғилган Рустам Шаропов ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилди, деб хабар берди «Дарё»га вилоят ИИБ матбуот хизмати.
Фуқаро ўз мурожаатида Тошкент тиббиёт академиясининг икки нафар талабаси ўғлини ўқишга киритиб беришни ваъда қилиб, 50 миллион сўм пулини олиб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганини маълум қилган.
Аниқланишича, мазкур фирибгарлик жиноятини Тошкент тиббиёт академиясининг 5-курс талабалари Жиззах вилояти Зомин туманида яшовчи муқаддам судланган 1989 йилда туғилган Шуҳрат Маматқулов ва Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида яшовчи 1988 йилда туғилган Садриддин Тоғаевлар содир этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шуҳрат Маматқулов ва Садриддин Тоғаевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)