Иқтисодиёт вазирлиги Ўзбекистонда гўшт нархининг ошиши сабабларига аниқлик киритди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Таъкидланишича, вилоятлар ва туманларда чорвачилик маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш комплексларининг етарли даражада ривожланмагани, фермер ва деҳқон хўжаликларининг маҳсулдор чорва моллари билан таъминланмагани ҳамда маҳсулдор чорва молларини етиштириш соҳасидаги илмий изланишларнинг етишмаслиги гўшт ва гўшт маҳсулотлари нархи ошиб кетишига олиб келмоқда.
Озуқа-ем маҳсулотларини етиштириш учун ер майдонларининг етишмаслиги, ерларнинг шўрланиши, озуқа-ем маҳсулотлари таннархининг юқорилиги, реализация қилишдаги «воситачилар»нинг кўплиги ҳам гўшт маҳсулотлари нархининг қимматлашувига сабаб бўлмоқда.
Маълумот учун, 2017 йилда мол гўшти нархи 35,9, қўй гўшти нархи 31,4, парранда гўшти нархи эса 33,1 фоизга ошди.
Изоҳ (0)