АҚШ сенатидаги демократлар етакчиси Чарльз Шумер Оқ уйдан Россия ташқи разведка хизмати раҳбари Сергей Наришкиннинг мамлакатга ташрифи юзасидан изоҳ талаб қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Наришкин террорчиликка қарши кураш масалаларини муҳокама қилиш учун АҚШда бўлганини Россиянинг Вашингтондаги элчиси Анатолий Антонов маълум қилганди.
«Трамп маъмурияти зудлик билан саволларга аниқ жавоб бериши керак. Жумладан, АҚШ вакилларидан ким у билан учрашганлиги очиқланиши лозим. Россия ташқи разведкаси раҳбари бир ўзи келмагани аниқ. Унга Қўшма Штатлар санкцияларига киритилган расмий шахслардан ким ҳамроҳлик қилганини ҳам билишимиз лозим», — деди Шумер.
Изоҳ (0)