АҚШ президенти Дональд Трамп 30 январь, сешанба куни Барак Обаманинг Гуантанамо махсус қамоқхонасини ёпиш тўғрисидаги фармонини бекор қилди. Бу ҳақда Оқ уй маъмурияти маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Президент аввалги маъмуриятнинг Гуантанамо кўрфазида жойлашган АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари ҳибсда сақлаш жойини ёпиш ҳақидаги қарорини бекор қилувчи фармонни имзолади», — дейилади хабарда.
Ҳужжатда Қўшма Штатлар зарурат туғилган тақдирда махсус қамоқхонага қўшимча тарзда маҳбуслар жўнатиш имкониятини сақлаб қолиши билдирилган.
Изоҳ (0)