Apple асосчиларидан бири Стив Возняк нархи атрофидаги шов-шувлардан чарчагани учун барча биткоинларини сотиб юборди. Бу ҳақда у Стокгольмдаги бизнес-форумда маълум қилди, деб хабар беради «Ведомости».
У ўтган йил ёзда, биткоин нархи 700 доллар бўлганда криптовалюта харид қилгани ва шу тариқа «тажриба қилиб кўргани»ни билдирди. Бироқ бозорда шов-шув бошланиб, биткоин нархи 20 минг долларга етгач, криптовалютани сотишга қарор қилди.
«Биткоин нархи осмонга чиқиб кетганда, бунинг ортидан мудом кузатиб, рақамлардан хавотир оладиган кишилар қаторида бўлмасликка қарор қилдим. Ҳаётимда бундай ташвишлар бўлишини истамайман», — деди Возняк.
Изоҳ (0)