Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакат ҳарбийлари зарур бўлган тақдирда Идлибгача боришини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Ҳозир Афринда операция кетмоқда. Агар Аллоҳнинг иродаси бўлса, аскарларим Идлибгача боради», — деди Эрдўғон.
Олдинроқ АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Герберт Макмастер Вашингтон Суриядаги курдларга қурол-яроғ етказишни тўхтатганини билдирганди.
Изоҳ (0)