Швецияда IKEA мебел компанияси асосчиси Ингвар Кампрад оламдан ўтди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар беради Meduza.
Тадбиркор 91 ёшда эди. У 27 январь куни Смоланддаги уйида вафот этди.
Кампрад компанияга 17 ёшида асос солганди. IKEA номи унинг исм-шарифи ва ўсиб-улғайган жойлари (Элмтарид ва Агуннарюд) бош ҳарфларидан иборат.
Кампрад 2013 йилгача IKEA директорлар кенгашида бўлган. Ҳозирда унинг ўғиллари компанияда раҳбарлик лавозимларини эгаллаб келмоқда.
IKEA дунёнинг 49 давлатида фаолият юритади, уларда 411 та дўкони очилган.
Forbes Кампрад ва унинг оиласи мол-мулкини 3,5 миллиард доллар баҳолаганди.
Изоҳ (0)