Хуан Орландо Эрнандес 27 январь, шанба куни расман иккинчи муддат Гондурас президенти лавозимини бажаришга киришди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Инаугурация маросими мамлакат пойтахти Тегусигальпадаги марказий стадионда, президент тарафдорлари ва таклиф этилган чет эл делегациялари иштирокида ўтказилди.
Мухолифат ва унинг етакчиси, президентлик сайловида Эрнандесга мағлуб бўлган Сальвадор Насралла сафдошларини маросимга халақит беришга чақирди. Тегусигальпанинг турли ҳудудларида Эрнандес янги 4 йиллик муддатга киришишига қарши норозилик акциялари бўлиб ўтди.
Намойишчилар турли офис биноларини вайрон қилиб, ёқиб юборди. Хавфсизлик кучлари уларни тарқатиб юбориш учун кўздан ёш оқизувчи газ қўллади.
Изоҳ (0)