Эквадорнинг Эсмералда провинциясида полиция бўлими яқинида юз берган портлаш оқибатида 20 нафарга яқин ҳуқуқ-тартибот ходими яраланди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Полицияга кўра, ҳужум бўлим яқинида миналаштирилган машинани портлатган жиноий гуруҳларнинг қасди бўлиши мумкин.
Мамлакат президенти Ленин Морено портлашни полициянинг жиноятчиликка қарши муваффақиятли операцияларидан сўнг наркосавдогарлар амалга оширган теракт деб баҳолади. У қатор провинцияларда фавқулодда ҳолат тартибини жорий этди.
Изоҳ (0)