Дубайда 15 ёшли бола ўз жонига қасд қилишга уринди. Бунга унинг ота-онаси уни чақалоқлигида ахлатхона яқинидан топиб олганлигини сўзлаб берганлиги сабаб бўлди, деб ёзади UAEInside.
Ўсмир уй томига чиқди ва полицияга йиғлаб қўнғироқ қилиб, ўзини пастга ташлашини маълум қилди.
«Ота-онаси унга биологик ота-онаси эмаслиги ва у чақалоқлигида чиқинди учун контейнер яқинидан топилганлигини сўзлаб берган», — дейди Дубай полицияси қўнғироқлар билан ишлаш маркази директори майор Муҳаммад Али Обайд.
Қўнғироқ қабул қилингандан сўнг, патруль машина зудлик билан Абу-Хайл туманига йўлга чиқди, қўнғироқлар маркази ходими бўлган аёл болани телефон орқали тинчлантиришга уринди. У ўсмирни кўндиришга эришди ва у қутқариб қолинди.
Изоҳ (0)