Янги Зеландия ва Фижи ҳамкорликда 18 январь куни Кирибати сувларида йўқолиб қолган «Бутираои» паромини излашга киришди, деб хабар беради «Интерфакс».
Паром 18 январь куни йўлга чиққан бўлиб, 20 январда манзилга етиб келиши керак эди. Янги Зеландия ҳукумати маълумотларига кўра, паром яқинда йўқолган деб эълон қилинган.
Бунга қадар операцияни фижилик қутқарувчилар амалга ошираётган эди.
«Бутираои» пароми Океания ороллари ўртасида рейсларни амалга оширган. Сўнгги рейс 240 километрга яқин масофани қамраб олиши керак эди.
17,5 метрли кема ташқи кўринишидан ёғоч катамаранни эслатади.
Изоҳ (0)