Москвадан Нью-Йоркка учаётган самолёт бортида йўловчи томонидан келтириб чиқарилган жанжал юзасидан полиция жиноий иш қўзғади, деб ёзмқода «РИА Новости».
Хабар берилишича, эркак бортдаги тартибни қўпол равишда бузган, жанжаллашган ҳамда парвоз ва йўловчилар ҳаёти учун хавфни юзага келтирган. Бундан ташқари, у борт кузатувчисининг юзига урган.
Жабрланувчи Шереметьево аэропортида полицияга мурожаат қилган. Жанжал қилган йўловчи Россияга қайтиб келгач, қўлга олинган.
Изоҳ (0)