АҚШ президенти Дональд Трамп британиялик ультра ўнг гуруҳ томонидан эълон қилинган мусулмонларга қарши учта видеони ретвит қилгани учун узр сўрашга тайёр, деб хабар бермоқда EADaily.
Буюк Британиянинг ITV телеканалига берган интервьюсида Трамп видеоларни ретвит қилганида «Барчасидан олдин Британия» ҳаракати ҳақида ҳеч нарса билмаганини айтган. Трамп, агар керак бўлса, бунинг учун узр сўрашга тайёрлигини айтган.
Изоҳ (0)