Суриялик мутахассислар Дайр-аз-Завр вилояти шарқида ИШИДга тегишли омборларни аниқлади. Бу ҳақда SANA агантлиги маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Омборларда заҳарловчи моддалар, қурол ва ўқ-дорилар, жумладан, Исроилда ишлаб чиқарилган миналар топилди.
Омборлар Ас-Сиял, Хисрат қишлоқлари ва Аж-Жаля манзилгоҳида топилгани билдирилмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)