Суриянинг Африн туманида 7 кишидан иборат оила артиллерия зарбалари қурбони бўлди. Бу ҳақда SANA агентлиги маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Туркия тузуми навбатдаги жиноятни амалга оширди: Афринда 7 кишидан иборат оила бунинг қурбони бўлди», — дейилади агентлик хабарида.
Олдинроқ «Сурия демократик кучлари» Афринда 59 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлгани, 134 киши жароҳатланганини маълум қилганди.
Изоҳ (0)