Москвалик эркак валюта айирбошлаш шохобчасида 138 миллион рублдан (қарийб 2 миллион евро) ажралди, деб ёзмоқда «РИА Новости».
Хабар берилишича, 2017 йил 13 декабрда эркак Москва марказидаги валюта айирбошлаш шохобчасига кирган. У 138,6 миллион рублни еврога алмаштирмоқчи бўлган.
Айирбошлаш жараёнида номаълум кишилар эркакка 138 миллион рубль эвазига тўрт минг евро ва қарийб икки миллион еврога тенг деб ҳисобланган қадоқдаги пулни берган.
Эркак алданганини кечқурун тушуниб етган ва полицияга мурожаат қилган. Бир ойдан кўпроқ давом этган текширув катта миқдордаги пул билан боғлиқ фирибгарлик содир этилганини тасдиқлаган. Полиция гумонланувчиларга нисбатан қидирув эълон қилган.
Изоҳ (0)