Бухоро шаҳридаги Иброҳим Мўминов кўчасининг 460 метр масофадаги автомобиль қатнов қисмида айни кунларда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Мазкур йўлнинг таъмирлаш ишларига Ромитан туман йўл хўжалиги корхонасининг 60 нафар мутахассис, техник-механизаторлари жалб этилган.
Йўналишда автомобиллар тирбандлигининг олдини олиш мақсадида йўл 30 метрга кенгайтирилиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)