22 январнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган фуқаролар учун кўчмас мулк сотиб олишга бўлган чекловлар бекор қилинади. Президент «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастури тўғрисидаги фармонни имзолади.
2. Шавкат Мирзиёев: Ақтўбедаги воқеадан сўнг бутунлай ўзгардим, энди бошқача фикрлайман. Президент иштирокидаги Сурхондарёдаги йиғилишнинг баъзи тафсилотлари маълум қилинди.
3. Ақтўбедаги фожиада ҳалок бўлган ака-укаларнинг отаси: Тирикчилик деб йўлга отланган паҳлавон ўғилларимдан ажралдим. Шоҳидонлик ота ҳам шу автобусда ёниб кетган икки невараси ҳақида фикр билдирган.
4. Қозоғистонда ҳалок бўлган ўзбекистонликларга бағишланган хайриянинг биринчи куни 60 млн сўмдан ортиқ пул йиғилди. Айни вақтда давлат органлари Тўрақўрғонда ҳалок бўлганларнинг оилаларига 5 млн сўмдан маблағ ажратган.
5. ФВВ яқин кунларда Қозоғистонга боришни режалаштираётган ўзбекистонликлардан йўловчи автобуси ва шахсий машинадан фойдаланмасликни илтимос қилди. Масалан, куни кеча Қозоғистонда ўзбекистонликлар бузуқ автобусдан эвакуация қилинди.
6. 11 ойлик гўдак танасидан 15 та игна топилди. Фарғоналик бу болакай ўз оиласининг ягона фарзанди. У ҳозир жонлантириш бўлимида.
Изоҳ (0)