Қирғизистонда ички ва ташқи рейсларга хизмат кўрсатувчи йўловчи ташиш автобусларини текшириш ўтказилмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон транспорт ва йўллар вазири Жамшитбек Калиловнинг сўзларига таяниб, «Telegraf.uz» хабар берди.
Унинг сўзларига қараганда, Қозоғистонда 52 кишининг ўлимига сабаб бўлган нохуш ҳодисадан кейин шундай қарор қабул қилинган. Мутахассислар транспортнинг техник ҳолатини текшиширишмоқда, агар у талабларга жавоб бермайдиган бўлса, тегишли чоралар кўрилади.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида автобус ёниб кетиши оқибатида 52 нафар ўзбекистонликнинг ҳалок бўлиши юзасидан жиноий иш қўзғатилган эди.
Изоҳ (0)