Nokia бренди остидаги смартфонларни чиқарувчи HMD Global компанияси Барселонадаги MWC кўргазмаси доирасида 25 февраль куни бўлиб ўтадиган тақдимотга таклифномалар тарқатди, деб ёзади Hi-Tech Mail.Ru.
Nokia тақдимотлари ўтказиладиган тадбир 25 февраль куни Барселона Замонавий санъат музейида бўлади.
Компания қандай смартфонлар намойиш этилишига аниқлик киритмаган. Тақдимотда узоқ кутилган Nokia 9 флагмани кўрсатилиши тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)