Xiaomi Mi Max линейкаси катта экранли смартфонлардан иборат. Илк икки модель 6,5 дюймли бўлган бўлса, Mi Max 3, миш-мишларга кўра, 6,99 дюймли экранга эга бўлади. Диагонал ромларни кичрайтириш ҳисобига катталашади, демак қурилма ҳажми аввалги моделлардан кўп ҳам фарқ қилмайди, деб ёзади Hi-Tech Mail.Ru.
Интернетда смартфон концептларидан ташқари, қурилма орқа панелининг тепа қисми акс этган бир сурат ҳам бор. Унда қўш камера модули, бармоқ изи сканери ва антенна учун пластик ямоқ борлигини кўриш мумкин — демак смартфон корпуси металлдан бўлади.
Маълумотларга кўра, Mi Max 3 Snapdragon 660 процессори, 3 ёки 4 Гб тезкор ва 64 ёки 128 Гб доимий хотира, 12+12 мегапикселли асосий ва 5 мегапикселли олд камера, 550 мА/соат сиғимли батарея билан жиҳозланади, MIUI 9 қобиғидаги Android операцион тизимида ишлайди.
Изоҳ (0)