Motherboard нашри аккумулятори деярли «ўтириб» қолган телефонлар ёрдамида мулоқот қилиш имконини берадиган Die With Ме дастурига эътибор қаратди.
Номаълум шахслар билан чатни ишга туширишни фақатгина телефон қуввати беш ёки ундан камроқ қолганида амалга ошириш мумкин. Сервис яратувчиларининг сўзларига кўра, улар одамларда «ўлаётган» телефонга нисбатан бироз бўлсада ижобий ҳиссиётларни уйғотишни хоҳлаган.
«Биз телефонининг қуввати кам қолган фойдаланувчилар бу ҳақда дўстлари билан гаплаша олишини билиб қувонганларини кўрдик. Шундай экан бу каби дастурни яратиш биз учун мароқли бўлди», — дейди дастурчилар.
Сервисни синаб кўрган журналистларни айтишича, телефон қуввати 5 фоиздан кам қолганида дастур ишга тушади ва ростдан ҳам одамлар асосан «ўтириб» қолган аккумуляторни муҳокама қилади. Суҳбатлар аноним тарзда амалга ошади.
Изоҳ (0)